КУН ТАРТИБИДА:

           

1.Сув хўжалиги Вазири Ш.Р.Хамраев томонидан 2022-йил 5-декабрдаги белгиланган графиги асосида, хафтанинг хар жума кунлари “Электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш тадбирлари, насос станциялардаги мавжуд насос агрегатларининг таъмирлаш” тадбирларни таҳлил қилиш, насос станцияларга қўйилган техник талабларни бажариш.

-Насос станцияларда режалаштирилган  электр энергия лимитига график асосида ишлатиш. Насос агрегатларини ва эҳтиёт қисмларини техник соз ҳолда сақлаш.

-2021-йил 24-февралдаги ПҚ-5005 сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида   энерго тежамкор қурилмалар ўрнатиш.

-Техника хавфсизлигига риоя қилиш.

-Ишчи ходимларни моддий рағбарлантириш мақсадида ташкил қилинган ёрдамчи хўжалик ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш

  1. Насос станцияга боғланган қишлоқ хўжалик экинлари ер майдонларида СТТ лар жорий қилиш.

3.Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 28.10.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги ЎРҚ-798-сон Қонунда имзоланган янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини бошқарма ходимларига етказиш, тушуштириш ҳақида”

  1. Ўзбекистон    Республикаси     Президентининг    2021-йил     24  –  февралдаги ПҚ-5005-сон  қарорига асосан белгиланган ақилли сув курилмаси ва унинг афзалликлари бўйича семинар ўтказилди.

 

  1. Кун тартибидаги масалалар юзасидан НС ва ЭБ бошқарма бошлиғи С.Хуррамов семинар йиғилишини очиб, бошқарма тасарруфидаги насос станцияларни  электр энергия лимитига қатъий риоя қилган ҳолда бошқариш, насос агрегатларини ва эҳтиёт қисмларини техник соз ҳолатда сақлаш, ПҚ-5005 сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида энерго тежамкор қурилмалар ўрнатиш, техника хавфсизлигига риоя қилиш, ёшлар билан ўстоз шогирд ан-анаси миқиёсида тадбирларни амалга ошириш, насос станция ёрдамчи хўжаликлар, ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш ва бошқа масалалар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билан таъкидлаб, насос станцияларда белгиланган электр энергия лимитларини иқтисод қилиш чораларини ишлаб чиқиш ҳолда бошқариш бўйича зарурий чоралар кўриш керак эканлигини таъкидлаб ўтдилар .

Семинар-йиғилишда НСЭҚБ бўлим мухандиси У.Рустамов Насос станцияларда энергия тежамкор курилмаларидан самарали фойдаланиш”, Насос станцияларга боғланган майдонларда сувдан самарали фойдаланиш мақсадида сув тежовчи технологияларни жорий этиш орқали сув сарфини камайтириб электр энергияни иқтисод қилишга эришиш тахлили юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берди.

2.Меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва фуқаро мудофаси сектори  бошлиғи К.Қодиров, насос станциялари ва участка бошлиқларини замонавий ва ихчамлаштирилган техника хафсизлик қурилмаларини ишлатиш бўйича ўз малакаларини ошириш,  ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш бўйича ишлар қониқарли эмаслиги айтиб сўзини якунлади.

3.Шундан сунг сўзга кадрлар сектори мутахассиси Б.Бўриев сўзга чиқиб,                      ишчи-ходимларнинг юқори ташкилотлар томонидан қувватлаш мақсадида қарорларга ўзгатиришлари киритилганлиги бўйича такидлаб ўтди.

4.Йиғилишда бошқарма касаба уюшмаси раиси Т.Бердиев сўзга чиқиб, Вилоят Касаба уюшмаси томонидан ишчи ходимлар учун ажратилаётган имтиёзли дам олиш оромгохларига йулланмалар қай тартибда олиш мумкинлигини семинар йиғилиш иштирокчиларга тушунтирди, йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга тегишинча жавоб бериб сўзини якунлади.

Шундан сўнг бошқарманинг бўлим бошлиқлари, етакчи мутахассислари,  туман участка бўлим бошлиқлари ва насос станция бошлиқлари берилган вазифаларни ижросини таъминлаш бўйича ўз таклиф фикрларини билдириб ўтдилар.

Йиғилиш давомида бўлим бошлиқларининг фикр-мулоҳазалари эшитилиб, атрофлича муҳокама қилиниб,  йиғилиш Насос станцияларда ҳар куни ёрдами хўжалик ва ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш зарурлиги бошқарма ҳодимлари томонидан туман участка бошлиқлари, насос станция бошлиқларига ва машинистларга тушинтирилди.

“Мираки” насос станцияси бошлиғи Х.Ражабов насос агрегатлари ва бошқа техник кўрсаткичлар ҳақида ҳамда ташкил этилган ёрдамчи хўжаликлар фаолияти билан семинар иштирокчилари таништирди. Ёрдамчи хўжалиги ҳисобидан етиштирган маҳсулотларини насос станцияси ишчи ходимларига тарқатилди.

Бошқарма бошлиғи С.Хуррамов “Мираки” насос станциясига қарашли ер майдонига ёрдамчи хўжаликларни янада кенгайтириш бўйича насос станция бошлиғи ва ҳодимларига тегишли топшириқлар берди ва бажарилиши зарур бўлган вазифалар белгилади ва йиғилишни якунлади.